Люди

2017 йил Ўзбекистон учун сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошланиши йили бўлди. Қўшни — Марказий Осиё — давлатлари республиканинг ташқи сиёсатида бош устуворликка айланди. Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ва соҳа вазирларининг минтақа давлатлари раҳбарлари билан кўплаб учрашувлари бундан гувоҳлик бериб турибди. Бу мулоқотларнинг бош мавзуси — барча соҳаларда, аввало, иқтисодий соҳадаги ҳамкорликдир. Ўзбекистонлик таниқли иқтисодчи Юлий юсупов «Очиқ осиё онлайн»га Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари учун бундай интеграция нега бу қадар муҳимлиги ҳақида ҳикоя қилиб берди.